Иллюстратив фото: Getty Images
Россия армияси сафига жалб қилинган 18 нафар Шимолий Корея ҳарбийлари Украинанинг Брянск ва Курск вилоятлари билан чегарасидаги позицияларидан қочиб кетган. Бу ҳақда Украина разведкасидаги манбалар хабар берди.
Маълум қилинишича, бу Украина билан давлат чегарасидан 7 километр узоқликда содир бўлган. КХДР ҳарбийларининг қочиш сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
“Россия ҳарбийлари уларни қидиришни бошлаган, бироқ улар бу маълумотни олий қўмондонлигидан яширишга ҳаракат қилмоқда”, дейилади хабарда.
Россия армиясининг 11-алоҳида гвардия десант-штурм бригадаси негизида КХДР фуқароларидан иборат бўлган, “махсус бурят батальони” деб номланган ҳарбий бўлинма ташкил этилмоқда. Разведка маълумотларига кўра, шахсий таркибнинг тахминий сони 3000 нафарни ташкил этади.
батальонда ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар билан таъминлаш жараёни олиб борилган. Тахминларга кўра, ушбу бўлинма Россиядаги Сужа аҳоли пункти ва Курск шаҳри яқинидаги жанговар вазифаларни бажаришга жалб этилиши мумкин.
КХДРнинг Россия-Украина урушидаги роли
2024 йил январь ойида Шимолий Корея Россияга қуроллар бераётгани ҳақида дастлабки далиллар пайдо бўлди. Экспертиза январь ойи бошида россияликлар Харьковга айнан Шимолий Корея ракетаси билан зарба берганини тасдиқлади. Бундан ташқари, Украина разведкаси маълумотларига кўра, КХДР 1970-1980 йилларда Россияга бир ярим миллион артиллерия ўқ-дориларини жўнатган.
Июнь ойида эса РФ ва КХДР кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолаган. У Пхеньян ёки Москвага қарши тажовуз қилинган тақдирда ўзаро ҳарбий ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Украина президенти Владимир Зеленский Шимолий Корея Россия армиясига нафақат қурол-яроғ, балки шахсий таркиб ҳам етказиб беришини айтган. 2023 йили Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси Шимолий Корея ҳарбийларининг чекланган контингенти, хусусан, муҳандислик қўшинлари бўлинмалари Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудига келгани ҳақида хабар берганди.
Разведка, Шимолий Корея ҳарбийлари, Россия армияси, Қочиб кетди “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...