12:47 / 16.10.2024
22

Россияда сохта никоҳ қурган мигрантларга чора кўрилади

Россияда сохта никоҳ қурган мигрантларга чора кўрилади
Фото: Shutterstock
Россия Давлат думаси депутатлари муҳожирларнинг сохта никоҳи, оталик ва оналигига қарши курашга қаратилган қонунни учинчи, якуний ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда Дума спикери Вячеслав Володинга таяниб, “РИА Новости” хабар берди.

Эндиликда квотадан ташқари вақтинча яшаш учун рухсатнома ёки яшаш гувоҳномасини никоҳдан ўтган ёки фарзандликка олган пайтдан камида уч йил ўтгач олиш мумкин бўлади. Мажлисда иштирок этган барча депутатлар қонунни ёқлаб овоз берган.

“Россия федерациясидан чиқиш ва Россия федерациясига кириш тартиби тўғрисида”ги ҳамда “Россия федерациясида чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилмоқда. Агар никоҳ суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилса, берилган рухсатнома бекор қилинади. Агар муҳожир суд қарорига кўра ота-оналик ҳуқуқидан чекланса ёки маҳрум қилинса ёхуд фарзандликка олиш бекор қилинса, худди шундай тартиб қўлланилади.

"Миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича ишлар давом этмоқда. Аввал (Давлат думасида) муҳокама қилинган яна олтита қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда", деди Володин.

У 2021 йилдан буён Россияда яшаш гувоҳномасини олиш мақсадида 4,3 мингдан ортиқ сохта никоҳ қайд этилганини айтди. Қонуннинг қабул қилиниши фирибгарлик йўли билан яшаш гувоҳномаси ва фуқаролик олишнинг олдини олиши кутилмоқда.

Россия Ички ишлар вазирлиги 18 сентябрь куни қарийб 6,2 миллион чет эл фуқароси миграция ҳисобида турганини маълум қилганди. Июнь ойида Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин мамлакатдаги муҳожирлар сони 13-14 миллион атрофида эканини айтган.

Россия, Сохта никоҳ, Мигрантлар, Чора кўриш

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда сохта никоҳ қурган мигрантларга чора кўрилади