Фото: Getty Images
Фаластин ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар тахминан 14-20 миллиард долларлик вайронагарчиликка олиб келди. Бу ҳақда Жаҳон банки президенти Ажай Банга маълум қилди.
Бангнинг таъкидлашича, мазкур сумма Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Европа Иттифоқи билан биргаликдаги ҳисоб-китобларга асосланади.
Ушбу урушнинг иқтисодий зарари кўп жиҳатдан унинг қанчалик кенг тарқалишига боғлиқ. Агар у тарқалмаса, жаҳон иқтисодий тизимига камроқ зарар етказиши мумкин, чунки Ғазо сектори ва Фаластин жаҳон иқтисодиётига нисбатан кам ҳисса қўшади, деди Ажай Банга.
Жаҳон банки президенти сўзларига кўра, агар у минтақада кенг ёйилса, бу бутунлай бошқа муаммо бўлади. Чунки бу ҳолда у доллар эквиваленти бўйича ҳам, қазилма бойликлар, металлар, нефть ва шу каби ресурслар нуқтайи назаридан дунё иқтисодиётига катта ҳисса қўшаётган ҳудудларда тарқалади.
Фаластин бош вазири Муҳаммад Мустафо 12 сентябрь куни The Washington Post газетасида чоп этилган мақоласида Ғазо секторидаги вайронагарчиликлар ва аҳолининг қурбон бўлиши мисли кўрилмаган даражага етганини айтганди. У тикланиш учун халқаро даражада улкан саъй-ҳаракатлар талаб этилишини билдирган.
Исроил ҳужуми, Фаластин, Қанча зарар, Келтирди “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди