Фото: Видеодан кадр
16 октябр куни Қозоғистоннинг Манғистау областида содир бўлган аянчли ЙТҲ оқибатида Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси ҳалок бўлди, яна тўрт нафари шифохонага ётқизилди.
Маҳаллий полицияга кўра, Jac русумли енгил автомобил чегарадаги ўтиш жойида, йўл четида тўхтаб турган MAN юк машинасига келиб урилган.
«Машинада жами 10 киши бўлган. Улардан тўрт нафари Бейнеу районидаги марказий шифохонага ётқизилган. Жабрланганларнинг аҳволи ўртача оғирликда. Беморларга керакли муолажалар тўлиқ ҳажмда кўрсатилмоқда. Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлди», — дея хабар берган Манғистау области ички ишлар бошқармаси.
ЙТҲ қатнашчилари бўлган автомобиллар Ўзбекистонда рўйхатга олинган ҳамда ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган. Улар Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтаётган бўлган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консуллигига хабар берилган.
“Воқеа ҳақида Ўзбекистоннинг Ақтаудаги бош консуллигига хабар берилди. Воқеа юзасидан терговга қадар тергов ҳаракатлари бошланган, фожианинг барча ҳолатларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Қозоғистон, Содир бўлган ЙТҲ, Олти нафар, Ўзбекистон фуқароси, Ҳалок бўлди “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузарлар жиноят устида қўлга олинди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!