Фото: AP Photo
Америкалик миллиардер, Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск АҚШ президентлиги сайловларида собиқ давлат раҳбари Дональд Трампни қўллаб-қувватловчи Аmericа PAC сиёсий ташкилотига уч ой давомида 75 миллион доллар хайрия қилди.
АҚШ Федерал сайлов комиссияси эълон қилган ҳужжатга кўра, ушбу маблағларнинг 72 миллион доллари 2024 йил июль ва сентябрь ойлари орасида ўтказилган, Маск шу уч ой давомида унинг ягона донори бўлган.
The Washington Post нашри ташкилотни “Маск томонидан Трамп сайловолди ташвиқотини олиб бориш мақсадида тузилган сиёсий ҳаракатлар қўмитаси” деб атаган.
“Аmericа PAC Трампнинг иккинчи муддатга сайланишида асосий ўйинчи сифатида пайдо бўлди. У республикачи номзод учун мустақил сайловчиларни йиғиш бўйича энг улуғвор саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда”, деб ёзади нашр.
Reuters нашри ушбу ташкилот ўз саъй-ҳаракатларини штатларда сайловчиларни сафарбар этишга қаратаётганини таъкидлаган. Ҳисоботга кўра, Аmericа PAC Трампни қўллаб-қувватлаш учун бир хил мақсадларга эга бўлган бошқа гуруҳларга қараганда кўпроқ пул сарфлаган.
АҚШ Демократик партиясига овоз берган Маск аввалроқ жорий сайловларда Трампни қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди. Ўзининг Х ижтимоий тармоғида миллиардер Трампнинг АҚШ чегараларини ноқонуний муҳожирлардан ҳимоя қилиш сиёсатини, мамлакатда ички хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларини, шунингдек, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича позициясини маъқуллашини бир неча бор таъкидлаган.
Тадбиркор Камала Ҳаррисни бир неча бор танқид қилиб, хусусан, агар у ғалаба қозонса, бу сайловлар Қўшма Штатлар учун охиргиси бўлишини, Трамп эса аксинча, “демократияни сақлаб қолишнинг охирги йўли” эканини айтган.
Трамп ўз навбатида сайловда ғалаба қозонган тақдирда Маскни маслаҳатчи ёки вазир лавозимига тайинлаш истагини маълум қилган.
“У жуда ақлли одам. Агар рози бўлса, албатта шундай қилган бўлардим”, деган эди АҚШнинг собиқ етакчиси.
Америкалик миллиардер, Tesla ва SpaceX асосчиси, Илон Маск, АҚШ президентлиги сайлови, Дональд Трамп, Аmericа PAC сиёсий ташкилоти, Хайрия «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар