22:41 / 16.10.2024
64

Қирғизистон президенти қабристонда ёдгорлик ўрнатишни тақиқлашни тавсия қилди

Қирғизистон президенти қабристонда ёдгорлик ўрнатишни тақиқлашни тавсия қилди
Фото: Kloop.kg
Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Дафн этиш ва дафн ишлари тўғрисида»ги қонунни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Фармонда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасига (ҚМДБ) қабристонлар ҳудудида ёдгорликлар, ҳайкаллар, қабр тошлари, тош, гранит, мармар, металлдан ясалган панжараларни ўрнатишни тақиқловчи фатво чиқариш тавсия этилган. Тарихий ва маданий аҳамиятга эга бўлган дафнлар учун истисно бўлиши мумкин.

«Мусулмонга шариатга кўра, қабрга қимматбаҳо тош турларини ўрнатиш ва қабр устига сурат қўйиш, уни темир панжаралар билан ўраш, цемент ва бетондан фойдаланиш тақиқланган. Бундай одатлар марҳумга ёрдам бермайди», деган эди Жапаров шу йил июл ойида «Кабар» ахборот агентлигига берган интервюсида.

Президент ўз юртдошларини қабристонларга металл ва тош ёдгорликлар ўрнатишни тўхтатишга чақирди.

«Баъзи сиёсатчиларнинг нима дейиши менга қизиқ эмас. Марҳумларнинг хотирасини ҳурмат қилиш учун ҳар куни уйда Қуръон ўқиш ёки узоқда бўлсангиз ҳам уларни дуо қилиш мумкин. Шу етарли. Шунда марҳум шод бўлади. Металл ёдгорликлар ёки икки қаватли мақбаралар ўрнатиш бизнинг анъанамиз эмас», деди Қирғизистон раҳбари.

Қарорга кўра, қабр ёдгорликлари ва панжаралар ёғоч материаллардан ясалган бўлиши ва баландлиги 0,7 метрдан ошмаслиги керак. Бундай чора-тадбирлар қабр ёдгорликларини қуришда исрофгарчиликнинг олдини олишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди президент.

Мусулмонлар диний бошқармаси ва бошқа тегишли идораларга марҳумларни дафн этиш масалалари бўйича аҳоли ўртасида доимий тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш топширилди.

Архитектура, қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш давлат агентлигига уч ой муддатда қабристонларни ободонлаштириш, сақлаш, қабр ёдгорликларининг ўлчамлари, уларни тайёрлаш ва ўрнатиш учун материалларга қўйиладиган талаблар бўйича лойиҳавий йўриқномалар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Қирғизистон президенти, Садир Жапаров, Қабристон, Ёдгорлик ўрнатиш, Тақиқлаш

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон президенти қабристонда ёдгорлик ўрнатишни тақиқлашни тавсия қилди