06:00 / 17.10.2024
59

Шольц Путин билан музокаралар олиб боришга рози бўлди

Шольц Путин билан музокаралар олиб боришга рози бўлди
Фото: AFP
Германия канцлери Олаф Шольц Россия президенти Владимир Путин билан Украинадаги можарони ҳал қилиш мавзусини муҳокама қилишга тайёрлигини тасдиқлади.

Россия президенти билан ҳам гаплашамизми, деган саволга, ‘ҳа, шундай’, деб жавоб берамиз”, деди Шольц парламентдаги чиқишида.
Бундан ташқари, у можарони ҳал қилиш учун аниқ тамойилларга амал қилиш зарурлигини таъкидлаб, ҳар қандай қарор Украина иштирокида, шунингдек, Германиянинг ҳамкор давлатлари келишуви билан қабул қилиниши кераклигини қўшимча қилган.

Аввалроқ Шольц Украинадаги можарони муҳокама қилиш мақсадида Москва ҳам, Киев ҳам иштирок этадиган тадбир ўтказиш учун шароит яратиш кераклигини таъкидлаган эди.

Die Zeit нашри Шольц деярли икки йил ичида биринчи марта Путин билан тўғридан тўғри гаплашмоқчи эканлиги ҳақида хабар берганди. Ҳукумат доираларига кўра, телефон суҳбати ноябрь ойида Бразилияда бўлиб ўтадиган G20 йиғилиши олдидан режалаштирилган. 8 октябрь куни Германия ҳукуматидаги манба буни Reuters агентлигига тасдиқлаган.

Шольц, шунингдек, Украина можаросига барҳам бериш мавзусини муҳокама қилиш вақти келганини айтган. У Украина бўйича иккинчи саммитда Россия иштирок этишини маъқуллашини қўшимча қилган ва шу масала юзасидан Украина президенти Владимир Зеленский билан ҳам гаплашган.

Шольц, Путин, Музокара, Олиб бориш

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шольц Путин билан музокаралар олиб боришга рози бўлди