Фото: Global Look Press
Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов қозоқ тилида савол берган журналистни камситгани учун 738 минг 400 тенге миқдорида (тахминан 1500 АҚШ доллари) жарима тўлайди. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси (ҚФФ) маълум қилган.
13 октябрь куни Миллатлар Лигасида Словенияга мағлуб бўлгач (0:1) Черчесов “ПСЖ” футболкасида анжуманга келиб қозоқ тилида савол берган журналистга “французча гапираяпсанми” дея устидан кулган.
Туризм ва спорт вазирлиги воқеага эътибор қаратиб мураббийдан тушунтириш талаб қилди. ҚФФ буни ҳазил экани, Черчесов қозоқ тилига ҳурмат билан қараши ва уни фаол ўрганаётганини тушунтирган.
Бу мураббийнинг қозоқ тили билан боғлиқ биринчи жанжали эмас. Июнь ойида у қозоқ тилида берилган саволга осетин тилида жавоб беришни таклиф қилган.
Черчесов Қозоғистон терма жамоасини июнь ойидан буён бошқариб келмоқда. Мураббий сентябрда дебют учрашувини ўтказган, бироқ ҳозирча тўртта ўйинда бир бора дуранг ўйнаган, қолган ўйинларда мағлубиятга учраган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”