Фото: AP
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху яҳудий давлати БМТ қарори билан яратилгани ҳақидаги гапларидан кейин Франция президенти Эммануэль Макронни тарихни билмасликда айблади. У, шунингдек, қурол етказиб беришни тўхтатиш чақириғини шармандалик деб атади.
Исроил ҳукумати раҳбари Le Figaro газетасига берган интервьюсида Франция президентининг нутқини изоҳлаб, Францияни дўст деб атаган ва уни яҳудий давлати томонида бўлишга чақирган.
Биньямин Нетаньяху Эммануэль Макроннинг Исроил БМТ томонидан яратилгани ҳақидаги сўзларини “тарихдан бехабарлик ва ҳурматсизлик” далили деб ҳисоблайди. “БМТ яҳудий халқининг давлатга бўлган ҳуқуқини тан олади, лекин, бу давлатни улар тузмаган”, деганди Макрон.
Нетаньяхунинг таъкидлашича, БМТ 1948 йилги урушда қатнашмаган; унинг иштирокчилари “Ҳолокост ва Виши режимидан омон қолган” одамлар бўлган. “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Исроил давлатини яратди дейиш тарихни аянчли бузиб кўрсатишдир”, дея қўшимча қилди Нетаньяху.
Исроил бош вазири Макроннинг қурол етказиб беришни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини бевақт деб ҳисоблайди, чунки айни пайтда Эрон Яқин Шарқда Исроил билан уруш олиб бораётган гуруҳларни қуроллантирмоқда.
“Мен бу чақирувни шармандали деб биламан, гарчи биз Франциядан қурол олмаётган бўлсак ҳам. Умид қиламанки, Франция ўз сиёсатини ўзгартиради ва биз Ливан барқарорлиги йўлида, шунингдек, бошқа минтақавий масалаларда ҳамкорлик қилишимиз мумкин”, деди Исроил бош вазири.
Макроннинг Исроил “БМТ қарори билан яратилган” деган баёноти Вазирлар кенгашининг ёпиқ мажлисида айтилган. Айни пайтда Ливанда Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”га қарши операция ўтказмоқда. БМТ тинчликпарвар кучлари октябрь бошидан бери Исроил томонидан ўз позицияларига ҳужум қилингани ҳақида бир неча бор хабар берган.
Макрон, Исроил давлати яратилиши, Нетаньяхунинг жавоби “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...