22:21 / 17.10.2024
19

Ҳаррис президентликка сайланса, Байденнинг давомчиси бўлмасликка ваъда берди

Ҳаррис президентликка сайланса, Байденнинг давомчиси бўлмасликка ваъда берди
Фото: Reuters
АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод вице-президент Камала Ҳаррис агар сайловда ғалаба қозонса, унинг президентлиги Оқ уйнинг амалдаги раҳбариникидан фарқ қилишини айтди.

Очиғини айтаман, менинг президентлигим Жо Байден президентлигининг давоми бўлмайди. Вазифага келган ҳар бир янги президент сингари мен ҳам ўзим билан ҳаётим ва профессионал тажрибам ҳамда янги ғояларимни олиб келаман”, деди Ҳаррис.

Вице-президентнинг қўшимча қилишича, уни Байдендан ажратиб турадиган жиҳати шундаки, у “карьерасининг кўп қисмини Вашингтондан ташқарида ўтказган”. Ҳаррис ўзини “янги авлод раҳбари” деб ҳисоблайди.

Республикачи Дональд Трампнинг сайловолди ташвиқоти матбуот котиби Каролина Ливитт Ҳарриснинг интервьюсини шарҳлар экан, учрашувни фалокат деб атаган. Унинг сўзларига кўра, Камала Ҳаррис “жавоблари йўқлиги сабабли” саволларнинг бирортасига ҳам тўғридан тўғри жавоб бера олмаган.

Аввалроқ Америка ОАВ сайловлар арафасида Байден ва Ҳаррис жамоалари ўртасида келишмовчиликлар юзага келгани ҳақида ёзган эди. Axios порталига кўра, Байден Ҳарриснинг сайловолди тадбирларида иштирок этишни нафақат соғлиғи сабабли, балки паст рейтингларни ҳам ҳисобга олган ҳолда тўхтатган.

АҚШда президентлик сайловлари жорий йилнинг 5 ноябрига белгиланган.

АҚШ, Президентлик сайловлари, Ҳаррис, Байденнинг давомчиси, Бўлмасликка, Ваъда берди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳаррис президентликка сайланса, Байденнинг давомчиси бўлмасликка ваъда берди