22:44 / 17.10.2024
5

Эрон АҚШнинг ракетага қарши тизимлари Исроилга ёрдам бера олмаслигини айтди

Эрон АҚШнинг ракетага қарши тизимлари Исроилга ёрдам бера олмаслигини айтди
Фото: Pars Today
Исроил ҳужум қилса, Эрон "оғриқли" жавоб қайтаради. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) қўмондони генерал-лейтенант Ҳусайн Саламий айтиб ўтди. Саламийга кўра, Американинг ТҲААД ракетага қарши мудофаа тизимлари бу ҳолатда Исроилга ёрдам бера олмайди.

Биз ҳар доим берган ваъдаларимизни бажарамиз. Агар Эрон ҳудудида ёки минтақанинг бошқа жойида бизнинг объектларимизга ҳужум қилсангиз, биз оғриқли жавоб берамиз", деди қўмондон.

Унинг қўшимча қилишича, Эрон Американинг ТҲААД ракетага қарши мудофаа тизимларига муваффақиятли қаршилик кўрсатишга қодир ва Исроил уларга таянмаслиги керак, чунки Теҳрон уларнинг “барча заиф ва кучсизтомонларини билади”.

ИIQК бош қўмондони сўзларига кўра, Эроннинг 1 октябрь куни ҲАМАС ва Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали аъзоларини йўқ қилинишга жавобан амалга оширган йирик ракета ҳужуми фақат огоҳлантириш эди.

"Яҳудий давлати бундан сабоқ олиши керак эди", деди генерал.

1-октябрь куни Эрон Исроилга қарата 200 дан ортиқ ракета учирди, уларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими орқали уриб туширилди. Эрон ҳужумни "Ҳизбуллоҳ" етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ва ИИҚК генерал майори Аббос Нилфорушаннинг ўлимига жавоб деб атади.

Исроил армияси “жиддий ва муҳим жавоб”ни ваъда қилди. 15 октябрь куни Исроил раҳбарияти Эронга бўлажак ҳужумнинг вақти ва усулини танлагани маълум бўлди.

Эрон, АҚШ, Ракетага қарши тизимлари, Исроил, Ёрдам бера олмаслиги

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон АҚШнинг ракетага қарши тизимлари Исроилга ёрдам бера олмаслигини айтди