06:30 / 18.10.2024
33

Икки мингдан ортиқ ноқонуний мигрант Россиядан чиқариб юборилади

Икки мингдан ортиқ ноқонуний мигрант Россиядан чиқариб юборилади
Фото: РИА Новости
Москвада бир ҳафта давом этган «Нелегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ мигрант Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзди «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.

Тадбир доирасида Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳридаги Бош бошқармаси полиция ходимлари томонидан миграция қонунчилигининг 13 мингдан ортиқ бузилиши аниқланган.

«Маъмурий ишларни кўриб чиқиш натижаларига кўра адлия органлари чет эл фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудидан маъмурий равишда чиқариб юбориш тўғрисида икки мингдан ортиқ қарор қабул қилди. Шунингдек, чет эл фуқароларини депортация қилиш тўғрисида 20 та қарор қабул қилинди, 12 нафари депортация қилинди», дейилади хабарида.

Қайд қилинишича, Россия Жиноят кодексининг ноқонуний миграцияни ташкил этиш моддалари бўйича 420 та жиноий иш қўзғатилган.

«Нелегал-2024» операциясининг биринчи босқичи 2024 йил июн ойида ўтказилган ва миграция соҳасида 50 мингдан ортиқ қонунбузилиши аниқланган, қарийб 9 минг мигрант Россиядан чиқариб юборилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Икки мингдан ортиқ ноқонуний мигрант Россиядан чиқариб юборилади