Фото: AP Photo
Владимир Зеленский АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп билан мулоқотда Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш заруратини муҳокама қилганини айтди.
Унинг қўшимча қилишича, Киевнинг ядровий қуролдан воз кечиши ҳам суҳбат мавзуларидан бири бўлган. Зеленский бу ҳақда Европа кенгаши йиғилишида иштирок этиб, ғалаба режасини тақдим этганидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.
Украина етакчиси Будапешт меморандумини ядро қуролидан воз кечган Украинани ҳимоя қила олмайдиган самарасиз келишув сифатида эслаган:
“Бу йирик ядровий давлатларнинг қайси бири жабр кўрди? Ҳаммасими? Йўқ, фақат Украина. Ким ядровий қуролдан воз кечди? Украина. Бугун ким жанг қилмоқда? Украина”.
У Трамп билан суҳбатда “ё Украинада ядровий қурол бўлиши ёки мамлакат қандайдир иттифоққа аъзо бўлиши керак”лигини айтган. Шунингдек, Зеленский ҳозирда НАТОдан бошқа самарали иттифоқни билмаслигини таъкидлаган.
Унинг қўшимча қилишича, НАТО давлатлари бугун уруш ҳолатида эмас, шу сабабли Украина ядро қуролини эмас, альянсни танлайди.
Украина етакчиси, шунингдек, агар шериклари унинг ғалаба режасини қўллаб-қувватламаса, бу катта хато ҳамда Россия учун имтиёз бўлишини айтган.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Европа иттифоқи саммитида 18 та етакчи унинг режаси ҳақида фикр билдирган ва кўпчилик буни қўллаб-қувватлаган.
Зеленский, Украина, Ядровий қурол, НАТОга қўшилиш “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди