09:37 / 18.10.2024
59

Тожикистонлик мухолифлар Ғарб давлатларини Эмомали Раҳмонга босим ўтказишга чақирди

Тожикистонлик мухолифлар Ғарб давлатларини Эмомали Раҳмонга босим ўтказишга чақирди
Фото: “АzdaTV”
Амстердамда 2018 йилда тожик мухолифатчилари томонидан тузилган “Тожикистон ислоҳотлари ва тараққиёти” ҳаракати АҚШ, Канада, Буюк Британия, Норвегия ва Европа иттифоқи ҳукуматларига Тожикистонда “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва демократик жараёнларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш”, шунингдек, республика раҳбариятига сиёсий босимни кучайтириш чақириғи билан мурожаат қилди.

Мурожаат муаллифлари Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни мухолифатни таъқиб қилиш, инсон ҳуқуқларини поймол этиш ва “демократик ўзгаришлар”га тўсқинлик қилишда айблаган. Ҳаракат баёнотида таъкидланишича, “инқирозни мулоқот орқали ҳал қилишнинг тинч йўллари амалда тугаб бўлган”.

Бу минтақавий барқарорликка жиддий хавф туғдиради ва олдиндан айтиб бўлмайдиган беқарорликка олиб келиши мумкин. Тожикистон ёш аҳолига эга давлат бўлиб, фуқароларининг 71 фоизини ёшлар ташкил этади. Бу авлод учун демократик муқобил ва имкониятларнинг йўқлиги радикаллашув хавфини келтириб чиқаради. Демократик танлов бўшлиғидан экстремистик гуруҳлар фойдаланиши мумкин, бу нафақат Тожикистонга, балки бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда”, дея огоҳлантирди мухолифат.

Қайд этилишича, мазкур ҳаракат раҳбари Шарофиддин Гадоев исмли шахс мамлакатда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўриш бўйича жиноятларда тилга олинган, унинг доирасида июнь ойида Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари бир қатор сиёсатчилар ва амалдорларни қўлга олган.

Аввалроқ Тожикистон ИИВ Нидерландия ҳукуматини қидирувдаги шахсларни Душанбега экстрадиция қилишга чақирган эди. Шундан сўнг Гадоев Нидерландия уни ва бошқа мухолифат фаолларини Тожикистонга экстрадиция қилмаслигига ишонч билдирган.

Тожикистонлик мухолифлар, Ғарб давлатлари, Эмомали Раҳмон, Босим ўтказиш

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонлик мухолифлар Ғарб давлатларини Эмомали Раҳмонга босим ўтказишга чақирди