Фото: Дунё
Венгриянинг Daily News Hungary электрон нашри мамлакатнинг Лакителек шаҳрида буюк ўзбек шоири ва мутафаккири, давлат арбоби Мир Алишер Навоийга бағишлаб бюст ўрнатилгани ҳақидаги мақолани тарқатди.
"Ушбу бюст Венгрия-Ўзбекистон дипломатик алоқалари тарихида Ўзбекистонга бағишлаб Венгрияда очилган биринчи маданий ёдгорлик ҳисобланади. Ушбу лойиҳа венгриялик ҳайкалтарош Дёрджи Лантос томонидан амалга оширилди", – дейилган материалда.
Тантанали очилиш маросимида иштирок этган Венгрия парламенти спикер ўринбосари Шандор Лежак икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси билан ҳозирги вақтда Венгриянинг туркий дунё мамлакатлари, шу жумладан Ўзбекистон билан асрий ришталари қайта тикланаётганини юқори баҳолади.
"Биз ота-боболаримиз киндик қони тўкилган юртга ҳурматимиз белгиси сифатида қардош ўзбек халқининг буюк фарзанди Алишер Навоийга бағишланган ҳайкални юртимизда ўрнатишдан бағоятда мамнунмиз. Ушбу ёдгорлик бугун венгер ва ўзбек халқлари ўртасидаги ўчмас дўстликка асос солди. Маданий алоқаларимиздаги бугунги тарихий воқеа муносабати билан икки мамлакат халқларини самимий қутлайман", – дея спикер ўринбосари сўзларидан иқтибос келтирилган нашрда.
Мақолада шунингдек, "Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов ушбу ёдгорликни ўрнатиш имконияти учун Венгрия ҳукуматига миннатдорлик билдирди ҳамда ўзбек-венгер муносабатларини барча йўналишларда янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади", – деб ёзилган.
Венгрия, Алишер Навоий, Ёдгорлик «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди