Фото: Alex Kent/Getty Images
Украина президенти Володимир Зеленский Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп билан аввалроқ суҳбатда Украина ҳимоя бўйича НАТО аъзолигига муҳтожлигини айтган. Бу ҳақда Зеленский журналистларга 17 октябр, пайшанба куни Европа кенгашининг Брюсселдаги йиғилишидан кейинги якуний матбуот анжуманида маълум қилди. Украина президентидан иқтибосларни Hromadske тақдим этди.
Трамп билан суҳбат чоғида Зеленский Россия, хусусан, Будапешт меморандумининг кафолати эканини, унга кўра, ядро қуролидан воз кечиши эвазига Украинага ҳудудий яхлитлик ва суверенитетни ҳимоя қилиш ваъда қилинганини таъкидлади. Бироқ, бу Россия Федерациясининг Украинага қарши тажовузкор уруш бошлашига ва унинг ҳудудларини босиб олишига тўсқинлик қилмади.
«Бу йирик давлатлардан, бу ядровий кучлардан қайси бири жабр кўрди? Ҳаммасими? Йўқ, фақат Украина. Ким ядровий қуролдан воз кечди? Ҳаммасими? Йўқ, фақат Украина. Бугун ким жанг қилмоқда? Украина. Доналд Трамп билан суҳбатда мен унга шундай дедим: «Чиқиш йўли қандай? Ёки Украина ядро қуролига эга бўлади – бу биз учун ҳимоя – ёки бизда қандайдир алянс бўлиши керак». Биз бугун НАТОдан бошқа ҳеч қандай самарали алянсларни кўрмаяпмиз», дея Украина президенти ўз суҳбати тафсилотларини маълум қилди. У Украина ядро қуролини эмас, НАТОни танлашини ва Трамп уни «эшитиб» деди: «Сизда адолатли далиллар бор», деганини қўшимча қилди.
Зеленский КХДРни урушда Россия томонида қатнашишда айблади
Украина президенти Володимир Зеленский 16 октябр куни Олий рададаги нутқида «ғалаба режаси» тақдимоти олдидан Шимолий Корея қўшинларининг Украинага қарши агрессив урушда Россия томонида бевосита иштирок этгани ҳақидаги тасдиқланган фактларни маълум қилди. «РФ раҳбарияти бошчилигидаги «ҳужумчилар коалицияси» ҳозирда 20 миллион корейсни гаровда ушлаб турган Ким оиласи бошчилигидаги Шимолий Кореяни ўз ичига олади, бизнинг разведка хизматларимиз нафақат КХДРдан Россияга қурол-яроғ, балки одамлар ҳам ўтказилганини қайд этяпти», — дейди Зеленский.
Украина президентининг аниқлик киритишича, гап «урушда ҳалок бўлган Россия фуқаролари ўрнига Россия заводларининг ишчилари» ва «Россия армияси ходимлари» ҳақида бормоқда. «Ва бу факт. Аслида, бу иккинчи давлатнинг Украинага қарши урушда Россия томонида иштирок этиши», — дея таъкидлади Зеленский. У шунингдек, Эрон режимининг РФга тўғридан тўғри ёрдами ҳақида гапирди. Украина президенти Россия Федерацияси ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ҳам давом этаётганини айтди. «Баёнотлардан фарқли ўлароқ, Пекин РФ раҳбариятини, унинг тажовузкорлигини ва БМТ Низоми бузилишини тўхтатиш учун ҳақиқий қадамлар қўйишдан тийилмоқда», — деди Зеленский.
Зеленский, Трамп, НАТО мавзуси, Муҳокама қилган “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди