20:18 / 18.10.2024
26

Исроил “Ҳизбуллоҳ” ва ҲАМАС етакчилари ўлдирилгач, навбат Эронга келганини маълум қилди

Исроил “Ҳизбуллоҳ” ва ҲАМАС етакчилари ўлдирилгач, навбат Эронга келганини маълум қилди
Фото: Al Arabiya
Исроиллик сиёсатчи ва парламент аъзоси “Исроил — бизнинг уйимиз” ўнг қанот партияси раҳбари Авигдор Либерман Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати раҳбарларининг йўқ қилиниши фонида навбат Эронга келганини маълум қилди.

Биз ‘Ҳизбуллоҳ’ етакчиси Насруллоҳга, ҲАМАС раҳбари Синварга ғамхўрлик қилдик, энди илоннинг боши – Эронга ғамхўрлик қилиш вақти келди”, деб ёзди сиёсатчи Х ижтимоий тармоғида.

Исроил мудофаа кучлари Исроилга 2023 йил 7 октябрда қилинган ҳужумнинг асосий ташкилотчиси ҳисобланган Синвар Ғазода исроиллик ҳарбийлар томонидан ўлдирилганини расман эълон қилди. Ҳарбийларга кўра, Синвар 16 октябрь куни йўқ қилинган.

ҲАМАС ҳаракатининг Ғазодаги ташқи алоқалар бўлими раҳбари Бассем Наим ҳам гуруҳ етакчиси Яҳё Синварнинг ўлимини тасдиқлади.

Сентябрь ойи охирида Исроил ҳаво кучлари Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган “Ҳизбуллоҳ” қароргоҳига бункерли бомбаларни ташлаб Насруллоҳни йўқ қилган.

1 октябрь куни Эрон Исроилга тарихда иккинчи марта йирик ракета зарбалари берган. Исроил раҳбарияти бу ҳужумга жавоб қайтаришга ваъда берган. Аввалроқ CNN нашри Исроил ҳукумати Эроннинг мазкур ракета ҳужумига жавоб чоралари кўриш режасини ишлаб чиқишни якунлагани ҳақида хабар берган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил “Ҳизбуллоҳ” ва ҲАМАС етакчилари ўлдирилгач, навбат Эронга келганини маълум қилди