06:30 / 19.10.2024
19

Ғазо шимолида 200 минг фаластинлик 14 кундан бери озиқ-овқатсиз қолган

Ғазо шимолида 200 минг фаластинлик 14 кундан бери озиқ-овқатсиз қолган
Фото: Reuters
Исроил Ғазо шимолидаги фаластинликларга қарши геноцид ва этник тозалаш ишларини амалга оширмоқда. Мазкур ҳудудда жойлашган Жабалия қочқинлар лагерида 200 минг киши 14 кундан бери озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори-дармонлардан маҳрумлигича қолмоқда.

Бу ҳақда Ғазодаги фуқаролик мудофааси бошқармаси матбуот котиби Маҳмуд Басал маълум қилди. Унга кўра, Исроил армияси эксклав шимолидаги бинолар, уйлар ва бошқа инфратузилмаларни бомбардимон қилишда давом этмоқда.

Исроил армиясининг “қуруқлик операцияси” туфайли отишмада ҳалок бўлган ўнлаб фаластинликларнинг жасадлари ҳамон вайроналар остида ва йўл четларида қолмоқда.

2023 йилнинг 7 октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторида амалга оширган геноциди натижасида 42 438 киши, жумладан, қарийб 12 минг аёл ва 17 мингга яқин болалар ҳалок бўлган, яна 99 246 киши жароҳатланган.

Минглаб ҳалок бўлганларнинг жасадлари вайрон бўлган бинолар вайроналари остида қолган. Исроил армияси шифохоналар, ўқув бинолари ва бошқа муҳим инфратузилмаларни нишонга олмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазо шимолида 200 минг фаластинлик 14 кундан бери озиқ-овқатсиз қолган