Исроил АҚШдан яна битта THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини сўради

Исроил АҚШдан яна битта THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини сўради
Фото: AP
Исроил расмийлари Вашингтондан иккинчи THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини сўради. Бу ҳақда Исроил ОАВ хабар бермоқда.

12-каналнинг ёзишича, бу ракетага қарши мудофаа тизими Эроннинг кутилаётган ҳужумига қарши ишлатилади.

Аввалроқ Пентагон раҳбари Ллойд Остин THAAD тизими ва Америка ҳарбий хизматчиларининг тегишли гуруҳини Исроилда жойлаштиришга рози бўлгани хабар берилганди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги бу ҳаракат Исроилга ҳаво ҳужумидан мудофаа қобилиятини кучайтиришга ёрдам беришини айтди.

Associated Press манбаларига таяниб хабар беришича, бу Исроилнинг Эроннинг эҳтимолий реакцияси ва бошқа хавфсизлик таҳдидлари ҳақидаги хавотирларини камайтиришга ёрдам берган. Бироқ манбалар бу кафолатлар мутлақ эмаслиги ва вазият ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар