© AP Photo / Efrem Lukatsky
Ғарб давлатлари Владимир Зеленскийнинг доимий талабларидан чарчаган ва янгиларини бажаришга тайёр эмас, деди британиялик эксперт Александр Меркурис YouTube'даги блогида.
“Зеленский Ғарб ҳукуматлари <...> бу талаблардан ғазабланганини кўради ва улар биринчи марта унга жавоб сифатида “йўқ”ни қабул қилиш кераклигини айтадилар”, - деди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, Зеленский Ғарбнинг ўз сўровларига салбий жавобини ҳеч қачон қабул қилмаган ва аксинча, ён беришлари умидида ўз талабларини сўраш ва такрорлашда давом этган.
Зеленский чоршанба куни Украина парламентига “ғалаба режаси”ни тақдим этди. Ҳужжат беш пункт ва учта махфий иловадан иборат. Биринчи пункт геосиёсий — Украинани НАТОга таклиф қилиниши билан боғлиқ. Иккинчиси мудофаа масалалари билан боғлиқ бўлса, учинчиси Украина ҳудудида Ғарб давлатларининг “ядровий бўлмаган кенг қамровли стратегик пакетини” жойлаштириш орқали Россия кучларини тийиб туришни ўз ичига олади. Тўртинчи пунктда мамлакатнинг стратегик иқтисодий салоҳияти, бешинчисида эса қуролли можаро тугаганидан кейинги вақт ҳақида сўз боради. Зеленский режани амалга ошириш “ҳамкорларга боғлиқ” эканини таъкидлади.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Зеленский тақдим этган “ғалаба режаси”ни изоҳлар экан, бу режа эмас, балки бир-бирига мос келмайдиган шиорлар тўплами эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу режа НАТОни фақат Москва билан тўғридан-тўғри зиддиятга ундайди.
Эксперт, Ғарб, Зеленский, Охири йўқ талаблар, Бажариш “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади