Иллюстратив фото
БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Британиянинг Оксфорд қашшоқликка қарши курашиш ва инсон тараққиёти ташаббуси (OPHI) дунёда қашшоқлар сони қанчалигини баҳолади. Тадқиқот OPHI расмий сайтида эълон қилинди.
Ҳисоботга кўра, жаҳоннинг 1,1 млрд аҳолиси қашшоқликда куч кечиряпти. Уларнинг 40 фоизи (455 млн киши) уруш алангасида қолган, барқарорлик йўқолган ёки тинчликсеварлик даражаси паст мамлакатларнинг аҳолиси.
«Уруш-низолар кечаётган юртларда қамбағаллик даражаси анча юқорилигини аниқладик. Урушаётган мамлакатларда ҳар учинчи одам ва ундан кўпроғи (34,8 фоиз) қашшоқ бўлса, урушдан холи мамлакатларда ҳар 9 кишидан бири (10,9 фоиз) қашшоқ эканлигини Уппсала уруш маълумотлари дастури тасдиқламоқда», — дейишди тадқиқот муаллифлари.
Дунёдаги 1,1 млрд қашшоқ аҳолининг ярмидан кўпи (584 млн) — 18 ёшгача бўлган болалар.
Қашшоқларнинг аксарият катта қисми (828 млн) оддий санитария шароиларига ҳам эга эмас, уларнинг 886 млн нафари уй-жойсиз, 998 млн нафарида овқат пишириш учун қозон тагига ёқадиган нарса ҳам йўқ. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди