09:20 / 20.10.2024
24

Мактаб кутубхонасидан 113 йил аввал олинган китоб қайтарилди

Мактаб кутубхонасидан 113 йил аввал олинган китоб қайтарилди
Фото: Pixabay
Англиянинг Камбрия графлигида мактаб кутубхонасидан олинган Жорж Байроннинг асарлари тўплами орадан 113 йил ўтиб қайтарилди. Guardian газетаси ёзишича, китобни Леонард Юбанк исмли ўқувчи олган бўлган.

Бу ўқувчи 1893 йилда туғилган, 1911 йилда мактабни тамомлаб, Оксфорд университетига ўқишга кирган. Орадан тўрт йил ўтиб, кўзи яхши кўрмаслигига қарамасдан, Юбанк урушга олиб кетилган ва 1916 йил февралида жангда ҳалок бўлган.

"Биринчи жаҳон урушидан олдин мактаб кутубхонасидан олинган китоб ниҳоят бир аср ва ўн йилдан кўпроқ вақт ўтиб жойига қайтди", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бу дунёдаги «энг кечиккан» кутубхона китобларидан бири бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мактаб кутубхонасидан 113 йил аввал олинган китоб қайтарилди