Фото: Reuters
Индонезияда 73 ёшли собиқ генерал Прабово Субианто мамлакатнинг янги президенти сифатида қасамёд қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Субианто Индонезиянинг саккизинчи президенти лавозимига киришди. Бу эса дунёда аҳоли сони бўйича тўртинчи ўринда турувчи мамлакат раҳбариятида жиддий ўзгаришларни англатади. Ўн минглаб тарафдорлар кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида Субиантонинг лавозимга киришини нишонлаш учун Жакарта кўчаларида саф тортган.
Миллий қарашлари билан танилган собиқ генерал парламентда ўтказилган маросимда қасамёд қабул қилган. У мамлакат раҳбари лавозимида 10 йил давомида фаолият юритган Жоко Видодонинг ўрнини эгаллаган.
"Биз Индонезия ҳукуматига бошчилик қиламиз... бутун Индонезия халқининг, жумладан, биз учун овоз бермаганларнинг ҳам манфаатларини биринчи ўринга қўямиз. Шуни тушунишимиз керакки, эркин мамлакат — бу халқи эркин бўлган мамлакатдир", деди у инаугурациядаги нутқида.
Субианто февраль ойида ўтказилган сайловларда қарийб 60 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонганди. Видодо томонидан қўллаб-қувватланган собиқ мудофаа вазири Субианто ўзини “ворисликка номзод” сифатида кўрсатиб, ўзидан олдингиларнинг сиёсатини давом эттиришни ваъда қилганди. У Видодонинг инфратузилма ривожлантиришдаги меросини сақлаб қолишини айтган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди