Фото: Reuters
Молдованинг Европани қўллаб-қувватловчи амалдаги президенти Майя Санду президентлик сайловларининг биринчи турида ўзининг асосий рақиби, мамлакат собиқ бош прокурори Александр Стояноглони ортда қолдирди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Санду 41 фоиз, Стояногло 26 фоиз овоз олган. Бу Марказий сайлов комиссиясининг 96 фоиздан ортиқ овозларни санаб чиққан маълумотларга асосланади.
Президентлик пойгасининг натижаси икки ҳафтадан кейин сайловларнинг иккинчи турида ҳал қилинади. Биринчи турда ҳеч бир номзод 50 фоиздан ортиқ овоз олмаган. Сайловнинг биринчи босқичида 11 нафар номзод иштирок этганди.
Референдум натижалари
Президентлик сайловлари куни Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича ҳам референдум бўлиб ўтди.
Сайловчиларнинг 54 фоиздан ортиғи Европа интеграциясига қарши овоз берган. Овозларнинг 97,43 фоизи ҳисоблаб чиқилган. Сайлов ва референдумда иштирок этганларнинг умумий сони 51 фоиздан ошиб, бир ярим миллиондан ортиқ фуқарони ташкил этган.
"Молдовада эркинлик ва демократияга мисли кўрилмаган ҳужум юз берди", дея референдумнинг дастлабки натижаларини шарҳлади Майя Санду.
У “миллий манфаатларга қарши бўлган чет эл кучлари билан ҳамкорликда иш юритаётган жиноятчи гуруҳлар”ни аралашувда айблади ва уларнинг мақсади “демократик жараённи издан чиқариш” эканини айтди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди