10:47 / 21.10.2024
119

Генерал Каволи: «Россия Федерацияси Украинадаги урушдан ҳозиргидан ҳам кучлироқ чиқади»

Генерал Каволи: «Россия Федерацияси Украинадаги урушдан ҳозиргидан ҳам кучлироқ чиқади»
Фото: AP
Россия қуролли кучлари Украинадаги урушдан ҳозиргидан ҳам кучлироқ чиқади. 20 октябр, якшанба куни чоп этилган Der Spiegel нашрига берган интервюсида НАТОнинг Европадаги иттифоқчи кучлари бош қўмондони, америкалик генерал Кристофер Каволи шундай баҳо берди.

«Аммо Россия Украинада йўқотишларга учради, анчагина оғир йўқотишлар бўлди. Лекин Россия қуролли кучлари бу урушдан олинган сабоқларни ўрганмоқда, такомиллаштирмоқда ва амалда қўлламоқда. Украина уруши охирида, нима бўлишидан қатъи назар, Россия қуролли кучлари бугунгидан кучлироқ бўлади, - деди Каволи. - Бу кучлар бизнинг иттифоқимиз чегарасида жойлашган бўлади. Ва уларга бизни душман сифатида кўраётган ўша одамлар қўмондонлик қилади, кейин уруш ривожи туфайли жуда ғазабланадилар».

«Шундай экан, бизда ҳақиқий имкониятлари, миқдори ва ниятлари аниқ бўлган душман бўлади, шунинг учун биз унга қарши туришга қодир қуролли кучларга эга бўлишимиз керак», — дея таъкидлади генерал.

Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда НАТОга аъзо давлатларнинг ўн минглаб ҳарбий хизматчилари шай ҳолатда ва агар керак бўлса, бир неча кун ичида жойлаштирилиши мумкин. «Бу жуда катта ўзгариш, лекин биз ҳали кўп иш қилишимиз керак», деди у кенг кўламли ўзгаришлар ва алянснинг қуролланиши ҳақида маълум қилиб.

НАТО: Россия Украинада кунига тахминан 1270 кишини йўқотмоқда

Украинадаги жанг майдонида Россия армиясидан сентябр ойида ҳар куни ўртача 1271 киши ҳалок бўлди ва яраланди. 17 октябр куни мудофаа вазирлари йиғилиши чоғида Брюсселда ўтказилган брифингда Шимолий Атлантика алянсининг юқори мартабали амалдори шундай маълумотларни тақдим этди.

Бу Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич: май ойида НАТО бу борада 1000 қурбон ва ярадорлар сонини келтирган эди. Расмий, шунингдек, алянс прогнозларига кўра, Россиядан бундай йўқотишлар 2024 йил охиригача давом этишини таъкидлади. У Россия йўқотишларининг кўпайишини ҳозир нафақат Харкив, балки Курск областида ҳам шиддатли жанглар олиб борилаётгани, умуман олганда, бутун фронт чизиғи бўйлаб жанглар авж олгани билан боғлади.

Шу билан бирга, Россияда урушга ёллаш қизғин суръатда давом этмоқда: ойига тахминан 30 минг киши, дея маълум қилди расмий, бунинг натижасида рус қўшинлари шу пайтгача инсон ресурсларини тўлдиришга муваффақ бўлишди, аммо катта ютуқ учун уларга сафарбарликнинг янги тўлқини керак бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Генерал Каволи: «Россия Федерацияси Украинадаги урушдан ҳозиргидан ҳам кучлироқ чиқади»