Фото: The Telegraph
Украина узоқ вақтдан бери Россиянинг Эрон ишлаб чиқарган Shahed-136 камикадзе дронларини тутиб олиш қобилиятига эга дрон ишлаб чиқмоқда. The Telegraph мазкур дрон ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, бу Sting деб номланувчи бошқариладиган учувчисиз аппарат ҳисобланади. У Shahed’ларни тутиб олувчи зенит ракетлари ўрнига арзонроқ вариант бўлиши кутилмоқда. Дрон соатига 160 километрдан ортиқ тезликда парвоз қилиши ва тахминан 3 километр баландликка кўтарила олиши мумкин.
“Sting - марказидан юқорига кўтарилган катта гумбазли, жанговар каллак ва камера ўрнатилган квадрокоптернинг классик конструкциясидир. У ердан VR кўзойнаклари ёрдамида бошқарилади, бу эса операторга учув йўналишини аниқ кўриш имконини беради. Келажакдаги ишланма учувчига душман нишонларини мўлжалга олиш имконини берадиган сунъий интеллектли нишонга олиш тизимига эга бўлади”, деб ёзади The Telegraph.
Украина армияси Россиянинг “Зала” ва “Орлан” типидаги разведка дронларини кичик FPV-дронлари ёрдамида муваффақиятли йўқ қилган бўлса-да, эндиликда Sting Shahed-136 билан курашишга мўлжалланган биринчи махсус дрон бўлади.
Таъкидланишича, Россия ҳар суткада 30 тадан 80 тагача Shahed дронларини ишлаб чиқаради ва бу Украина ҳаво мудофааси учун муаммо бўлмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди