Фото: Getty Images
Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртириб, КХДРнинг Россияга минглаб аскарларни юбориш қарорини танқид қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
ТИВга чақирув Шимолий Корея аскарларининг Украинага қарши урушда иштирок этиши ҳақида хабарлар фонида амалга оширилди. Жанубий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ким Ҳонг Кюн Россия элчиси Георгий Зиновевга ҳолат юзасидан хавотир билдирди. У Шимолий Корея қўшинларини дарҳол Россиядан олиб чиқиб кетишни ва бундай ҳамкорликни тўхтатишни қатъий талаб қилган.
Шунингдек, дипломат Шимолий Кореянинг Украинадаги уруш учун қурол-яроғ ва аскарлар етказиб бериши нафақат Жанубий Корея учун, балки жаҳон ҳамжамияти учун ҳам жиддий таҳдид эканини айтган. У бундай ҳаракатлар БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини ва жаҳон ташкилоти низомини бузишини қайд этган. Жанубий Корея разведкасига кўра, КХДР Россияга тахминан 1500 ҳарбий хизматчини ўқитиш учун юборган ва бу аскарлар Украинага қарши урушда иштирок этиши мумкин.
ОАВ Шимолий Корея ҳукумати Украинага қарши уруш учун Россияга ўзининг махсус отряди — КХДР махсус операциялар кучларини юборганини маълум қилганди. Украина президенти Владимир Зеленский Шимолий Кореядан урушга жалб қилиниши мумкин бўлган 10 минг ҳарбий ҳақида гапирган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди