19:53 / 21.10.2024
62

“Ҳизбуллоҳ” яна икки исроиллик сиёсатчига суиқасд уюштирди

“Ҳизбуллоҳ” яна икки исроиллик сиёсатчига суиқасд уюштирди
Фото: “Идф.ил”
Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг қароргоҳига қилинган ҳужум ортидан яна икки исроиллик сиёсатчига суиқасд уюштиришга уринди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали манбаларга таяниб хабар берди.

Аммо гап қайси сиёсатчилар ҳақида кетаётгани аниқ айтилмаган. Манбаларга кўра, суиқасд тайёрланаётганидан хабар топган Исроил томони “Ҳизбуллоҳ”га таҳдид қилган: агар ҳужумлар содир этилса, Байрутнинг жанубий чеккаси ва ушбу ташкилотнинг Ливан пойтахтидаги асосий таянчи бўлган Даҳия тумани бутунлай йўқ қилинади. Телеканал суҳбатдошларига кўра, “Ҳизбуллоҳ” бу таҳдиддан сўнг ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилмаган.

Аввалроқ Нетаньяху “Эрон агентлари”ни 19 октябрь куни Кесария шаҳри яқинидаги қароргоҳида дрон ҳужуми уюштирганликда айблаган ва бу Исроилни “Ҳизбуллоҳ” ҳамда ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиётларни давом эттиришдан воз кечишга мажбур қилмаслигини айтган эди.

Дрон ҳужуми пайтида Нетаньяху ва унинг рафиқаси Сара қароргоҳда бўлмаган. Ҳеч ким жароҳат олмаган”, дея хабар берди The Times of Israel.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Ҳизбуллоҳ” яна икки исроиллик сиёсатчига суиқасд уюштирди