Фото: Getty Images
Исроил Вашингтон маъмуриятига қулоқ солади, лекин миллий манфаатларидан келиб чиқиб қарор қабул қилади. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп билан суҳбатидан сўнг тарқатган баёнотида айтилди.
“Исроил Америка маъмуриятига қулоқ солади, лекин ўзининг миллий манфаатларига мувофиқ қарорлар қабул қилади”, дейилади ҳужжатда.
Аввалроқ Трамп Пенсилванияда ўз тарафдорлари митингида Исроил Яқин Шарқдаги можарода ўз мавқейини яхшилаганини, чунки Нетаньяху Америка етакчиси Жо Байден ва унинг маъмуриятининг кўрсатмаларига эътибор бермаслигини айтган эди. Шунингдек, у Исроил бош вазири билан мулоқот қилганини таъкидлаган.
19 октябрь куни Исроил расмийлари Вашингтондан иккинчи ТHААD ракетага қарши мудофаа тизимини сўрагани ҳақида хабар берилган эди.
12-каналнинг ёзишича, бу ракетага қарши мудофаа тизими Эроннинг кутилаётган ҳужумига қарши ишлатилади.
Пентагон раҳбари Ллойд Остин ТHААD тизими ва Америка ҳарбий хизматчиларининг тегишли гуруҳини Исроилда жойлаштиришга рози бўлган. АҚШ Мудофаа вазирлиги бу ҳаракат Исроилга ҳаво ҳужумидан мудофаа қобилиятини кучайтиришга ёрдам беришини айтган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди