22:12 / 21.10.2024
18

Буюк Британияда ҳаво ҳужумларини қайтариш учун мудофаа тизимлари етишмайди

Буюк Британияда ҳаво ҳужумларини қайтариш учун мудофаа тизимлари етишмайди
Фото: AP
Буюк Британияда ҳаво мудофаа тизимлари етишмайди, бу эса эҳтимолий ҳаво ҳужумида мамлакатни заиф ҳолга келтиради. Бу ҳақда Британия парламентининг Қуролли кучлар бўйича қўмитаси собиқ раиси Тобиас Эллвуд маълум қилди.

Гипертовушли ракеталардан фойдаланган ҳолда ҳужум амалга оширилган тақдирда Британия ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари қаттиқ юкламага учраб, заиф бўлиб қолади, деб ҳисоблайди у.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етишмаслиги сабабли Лондон катта хавф остида қолмоқда. Буюк Британия муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш учун Исроилнинг ‘Темир гумбаз’ига ўхшаш ўзининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратишга сармоя киритиши керак”, деди Эллвуд.

У ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни тезлаштиришга чақирди.

Эллвуднинг таъкидлашича, гипертовушли ракеталарни яратиш ва учувчисиз учиш аппаратларидан кенг фойдаланиш Британия ҳаво мудофаа тизимини мустаҳкамлашга қўшимча сармоя киритишни талаб қилади. Нашрнинг эслатишича, 1 октябрь куни Эрондан Исроил томон учирилган қанотли ракеталарни уриб тушириш учун Британиянинг ҳарбий ҳаво кучлари ҳам жалб қилинган. Аммо улар ўз вазифаларини уддалай олмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британияда ҳаво ҳужумларини қайтариш учун мудофаа тизимлари етишмайди