Фото: Global Look Press
Альбаниянинг собиқ президенти Илир Мета коррупция бўйича тергов доирасида қўлга олинди, дея маҳаллий ОАВ ҳамда сиёсатчи вакиллари хабар берди.
Альбан матбуотига кўра, Мета коррупция, пул ювиш ва мулкни яширишда айбланмоқда.
Собиқ президентнинг матбуот котиби Теди Блуши Метанинг қўлга олинишини “жиноий одам ўғирлаш” деб атаган, сиёсатчининг адвокати эса унинг мижози барча айбловларни рад этаётганини айтган.
“Адвокат бошқа тафсилотларни келтирмади, бироқ айбловлар коррупцияга алоқадорлигини тасдиқлади”, деб ёзади Reuters нашри.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, сиёсатчи Тиран чеккасида машинасини ҳайдаб, матбуот анжуманига кетаётганда қўлга олинган.
Илир Мета 2017—2022 йилларда Альбания президенти бўлган, унгача эса бош вазир, ташқи ишлар вазири ва парламент спикери лавозимларида ишлаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”