06:39 / 22.10.2024
37

Жанубий Корея Россия ва КХДР ҳамкорлигини жавобсиз қолдирмасликка ваъда берди

Жанубий Корея Россия ва КХДР ҳамкорлигини жавобсиз қолдирмасликка ваъда берди
Фото: Depositphotos
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл НАТО бош котиби Марк Рютте билан суҳбатдан сўнг унинг мамлакати Москва ва Пхеньян ўртасидаги ҳамкорликка жавоб беришини маълум қилди.

Юн Сок Ёл Жанубий Корея Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик даражасига қараб “босқичма-босқич чоралар” кўришини айтган. Шунингдек, у НАТО ва унинг аъзолари билан ҳамкорликда “амалий қарши чоралар” кўришга умид билдирган.

Рютте, ўз навбатида, НАТО Москва ва Пхеньян ўртасидаги ҳамкорликка жавоб бериш учун Жанубий Корея билан ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлаган ва мамлакат расмийларидан ушбу масала бўйича батафсилроқ маълумот бериш учун альянсга делегация юборишни сўраган.

Иккала томон ҳам вазиятни диққат билан кузатишга келишиб олди.

Қайд этилишича, суҳбат Корея президенти билан Москва ва Пхеньян ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда унга биргаликдаги муносабатни муҳокама қилмоқчи бўлган НАТО бош котиби ташаббуси билан бўлиб ўтган.

Суҳбат Жанубий Корея Миллий разведка хизмати КХДР Украинадаги можарода иштирок этиш учун Россияга ҳарбий хизматчиларни юбораётгани ҳақидаги хабардан кейин бўлиб ўтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея Россия ва КХДР ҳамкорлигини жавобсиз қолдирмасликка ваъда берди