08:40 / 22.10.2024
48

Россия ТИВ: Зеленскийнинг "ғалаба режаси" ёрдам фарёдини эслатади

Россия ТИВ: Зеленскийнинг "ғалаба режаси" ёрдам фарёдини эслатади
© Sputnik / Евгений Одиноков
Владимир Зеленский “ғалаба режаси” сифатида тақдим этаётган нарса аслида ёрдам фарёди ҳисобланади. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари иккинчи департаменти директори Алексей Полишук маълум қилди.

Зеленскийнинг АҚШ ва Ғарбий Европа бўйлаб сўнгги сафарлари чоғида “ғалаба режаси” ниқоби остида сотишга уриниб кўргани, кейин эса Олий Рада ва ЕИ саммитида тақдим этгани навбатдаги ёрдам фарёдини эслатади”, — деди Полишук.

Унинг фикрича, Зеленский “яна бир бор қурол, пул, НАТОга кириш, Россияга чуқур зарба бериш учун рухсат сўраяпти”, бу Киев режими, унинг раҳбари ва жамоаси аъзоларининг жисмоний ва сиёсий омон қолиши учун зарур.

"Украина эса бунинг учун ўз суверенитети, табиий ва иқтисодий ресурслари ва фуқароларининг ҳаёти билан тўлайди", — дея хулоса қилди агентлик суҳбатдоши.

Унинг қайд этишича, "ғалаба режаси"ни илгари суриш фактининг ўзи Киев раҳбариятининг тинчликка интилиш ҳақидаги баёнотларини рад этади, чунки унинг моҳиятида можаронинг максимал даражада авж олиши ва унга НАТО давлатларининг аралашуви ётади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ТИВ: Зеленскийнинг "ғалаба режаси" ёрдам фарёдини эслатади