09:09 / 22.10.2024
72

Трамп ёки Харрис? Россия учун ким муҳимроқлиги айтилди

Трамп ёки Харрис? Россия учун ким муҳимроқлиги айтилди
© AP Photo / Matt Rourke
Россия учун АҚШда президентлик сайловлари натижаларига кўра ҳокимиятга ким келишининг фарқи йўқ, иккала партия ҳам Россияга қарши позицияда. Бу ҳақда Россиянинг Лондондаги элчиси Андрей Келин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Демократик партиядан Камала Харрис, Республикачилар партиясидан Дональд Трамп вакиллик қилади.

Трамп, демократлар ёки республикачилар ғалаба қозониши биз учун мутлақо фарқ қилмайди, чунки Россия масаласида икки партия ўртасида консенсус мавжуд. Бу Россияга қарши кайфият, Россияга қарши позиция”, — деди элчи Британия телевидениесига берган интервьюсида.

Иккала томон ҳам Россияга "стратегик мағлубият" етказиш ғоясини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда ва ҳақиқатга дуч келишни хоҳламайди, деди Келин.

"Харрис Киевни ҳарбий қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ваъда бермоқда, бу фақат Украинанинг вайрон бўлишига олиб келади, бироқ Трампнинг ҳокимиятга келиши ҳам Россия учун катта фарқ қилмайди", деб ҳисоблайди дипломат.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ёки Харрис? Россия учун ким муҳимроқлиги айтилди