Фото: РИА Новости
Европа иттифоқи ташқи сиёсий хизмати расмий вакили Петер Стано Молдовада овоз бериш “Россия ва унинг тарафдорлари томонидан мисли кўрилмаган аралашув ва таҳдидлар шароитида” ўтганини айтди. “ТАСС” хабарига кўра, у Россия Федерациясини овозларни сотиб олиш, ташвиқот ва сайловчиларни автобусда ташишда айблади.
Стано Брюсселдаги брифингда овоз бериш жараёни ҳақида маълумот манбалари Европа элчихоналари дипломатлари ва Россияга қарши ахборот уруши бўйича Европа иттифоқи миссияси вакиллари эканлигини айтди. Шу билан бирга, у Еврокомиссия овоз бериш жараёни ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслигини ва ЙХҲТнинг овоз беришни кузатиш бўйича миссияси баҳоларини кутаётганини, шу асосда якуний баёнот билан чиқишни режалаштираётганини таъкидлади.
Майя Санду овоз бериш якунланганидан кейин журналистларга мамлакатда сайловларга таъсир ўтказиш ниятида “хорижий кучлар билан ишлаётган жиноий гуруҳлар” борлигини айтди. Россия президент матбуот котиби Дмитрий Песков буни жиддий айблов деб атади ва Санду хоним далиллар келтириши кераклигини таъкидлади.
Молдовада президентлик сайловлари ва мамлакатнинг Европа интеграцияси бўйича референдум бир вақтда ўтказилди. Сайлов бюллетенларининг 99 фоизи қайта ишлангач, сайловчиларнинг 50,29 фоизи Европа иттифоқига қўшилишни қўллаб-қувватлаши маълум бўлди.
Сайловда Молдованинг амалдаги президенти Майя Санду 42,31 фоиз овоз билан етакчи бўлди. Собиқ бош прокурор Александр Стояногло эса 26,07 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди