Фото: Видеодан кадр
Суданда бортида руслар бўлган юк самолёти уриб туширилди. Бу ҳақда Судандаги Россия элчихонасига таяниб “Meduza” хабар берди.
Бу Ил-76 юк самолёти бўлиб, у БААда жойлашган FZC Airline Transport Incorporation компаниясига тегишли бўлган.
“Судан ғарбида юк ташувчи самолёт уриб туширилди. Экипаж таркибида Россия фуқаролари бўлган”, дейилади элчихона хабарида.
Қайд этилишича, барча саъй-ҳаракатлар ҳалокат сабабларини ойдинлаштиришга қаратилган. Самолёт жанговар зонада — Дарфурда қулаган.
Самолёт БААдан Чад республикасига муҳандислик ёрдамини олиб кетаётган бўлган. Судан ОАВнинг хабар беришича, Тезкор ҳаракат кучларининг маҳаллий ҳарбийлаштирилган гуруҳи уни хатолик туфайли уриб туширган.
Ҳалокат содир бўлган жойда FZC Авиатранспорт корпорациясининг бош муҳандиси Виктор Грановга тегишли ҳужжатлар топилган. У билан бошқа рус ҳамкасблари ҳам бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди