14:00 / 22.10.2024
75

Украина аскарларини ўқитган британиялик фахрий сирли шароитда ҳалок бўлди

Украина аскарларини ўқитган британиялик фахрий сирли шароитда ҳалок бўлди
Иллюстратив фото: pulselive.co.ke
Украина Қуролли кучлари ҳарбийларини тайёрлаган британиялик 35 ёшли фахрий Крис Гил сирли шароитда вафот этди. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Британия Мудофаа вазирлиги ўлим ҳақида маълум қилди. Крис Гил аввалроқ Афғонистонда Британия армиясининг элита бўлинмаси таркибида “Толибон”га қарши жанг қилган. 16 октябрь куни кечқурун у Уэлс тоғларида ўтказилган машғулотларда иштирок этган. Аскарлар тунда жанговар патронлар билан машқ қилган.

Полиция 16 октябрь куни соат бирдан кейин хабардор қилинди. Тергов бошланди. Биз капрал Гиллнинг оиласи ҳақида ўйлаяпмиз, дея маълум қилди тергов.

Фахрийнинг ҳалок бўлиш сабаби аниқ кўрсатилмаган. Эҳтимол, у ўт очишдан ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Гилл украиналик аскарларни тайёрлашга кўнгилли равишда қатнашган.

2022 йилдан бери Буюк Британияда жами 45 мингдан ортиқ Украина жангчиси ўқитилган. Британия ҳукумати вакиллари уларнинг Уэлсда ўтказилган машғулотларда иштирок этган-этмаганини аниқлаштирмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина аскарларини ўқитган британиялик фахрий сирли шароитда ҳалок бўлди