19
Исроил армияси: “Ҳизбуллоҳ” 500 млн долларлик олтин, нақд пулни Байрутдаги шифохона остида яширмоқда
Фото: Исроил мудофаа кучлари
Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи Байрутдаги шифохона остидаги бункерда 500 миллион доллар нақд пул ва олтин яширган. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари вакили Даниэль Ҳагарига таяниб, The Times of Israel хабар берди.
У Ливан ҳукумати ва халқаро ташкилотларни “Ҳизбуллоҳ”нинг бу бойликлардан Исроилга қарши ҳужумлар учун фойдаланишига йўл қўймасликка чақирди. Ҳагарининг сўзларига кўра, гап Байрут жанубидаги Ал-Саҳел клиникаси ҳақида кетмоқда. У Исроил армияси шифохонага ҳужум қилиш ниятида эмаслигини айтган.
Шуни таъкидламоқчиман: биз Ливан халқи билан уруш ҳолатида эмасмиз, деган Ҳагари.
Ливан телевиденияси эҳтиёт чораси сифатида ходимлар ва беморлар шифохонадан кўчирилгани ҳақида хабар берган.
Ўз навбатида, клиника бошқарувчиси Фади Аламеҳ Исроилни туҳматда айблаган. У Ливан армиясини касалхона ҳудудига кириб, у ерда фақат беморлар, операция хоналари ва морггина жойлашганини тасдиқлашга чақирган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди