Фото: AP
Хитойлик полициячи ўғлини йўқотган ва когнитив нуқсони бор аёлга 10 йилдан бери ғамхўрлик қилмоқда. У аёлни она деб атайди ва мунтазам равишда байрамлар билан қутлаб, оилани зиёрат қилиб туради. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Шанси провинциясида яшовчи Ся Чжангҳай ва унинг рафиқаси Лян Цяоциннинг ўғли 2003 йилда вафот этган. Ушбу фожиадан сўнг аёл фалажланиб, хотираси билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Турмуш ўртоғи уни ранжитмаслик учун ўғлининг тириклигини, бошқа шаҳарда ишлаётганини айтган.
Кунларнинг бирида Ся Чжангҳай телекўрсатувда Цзян Цзинвей исмли Шанҳай полицияси ходимини кўриб қолди. 2013 йил охирида у полициячи билан реалити-шоу орқали боғланиб, учрашишни сўради, эркак рози бўлди. Шунда полициячи биринчи марта Лян Цяоцинга ўзини унинг ўғли деб таништирди, аёл унга ишонди.
2016 йилда полициячи жуфтликни Шанҳайга таклиф этди, 2018 йилда эса ўзи уларникига Янги йилни нишонлаш учун келди. Полициячи улар билан тез-тез видеоа қўнғироқ орқали гаплашиб туради. Бир куни суҳбат пайтида аёл “ўғли”нинг сочига оқ оралаётганини пайқаб, шундай деди: “Ўғлим, сен қариб боряпсан”. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди