18:23 / 22.10.2024
28

Хеопс пирамидасига чиқиб олган ит ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди

Хеопс пирамидасига чиқиб олган ит ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди
Фото: Fox News
Мисрда Гиза пирамидаларидан бирига чиқиб олган дайди ит тасодифан ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди, деб ёзмоқда Europa Plus нашри.

Парапланда учаётган америкалик саёҳатчилардан бири Алекс Ланг таътилга чиққач, Шимолий Африка мамлакатининг бир нечта диққатга сазовор жойларига ташриф буюрди. У Гизадаги пирамидалар устидан учиб ўтишга ва ўзининг парвозини камерага муҳрлашга қарор қилди. Тўсатдан Алекс Хеопс пирамидасининг чўққисида дайди ит югуриб кетаётганини ва у ердан қушларни қуваётганини кўриб қолди.

Фото: Europa Plus
Парапланчи ушбу видеони ўзининг Instagram саҳифасига жойлаштирди ва унинг пости қисқа муддатда тарқалиб кетди. Мисрдаги ушбу қадимий иншоот баландлиги 135 метрдан ошади ва унга чиқиш хавфсизлик нуқтайи назаридан қатъий тақиқланади. Қоидабузарлик учун йирик жарима ва уч йилгача қамоқ жазоси тайинланади.

Тўрт оёқли сайёҳ қандай қилиб кўзга ташланмай қўриқлаш тизими ходимлари ёнидан ўтиб кетгани номаълум. Қизиқарлиси, бундай баландликка кўтарилиш жуда қийин ва фақат соғлом жонзот пирамиданинг чўққисига чиқа олади.

Ит ижтимоий тармоқларда қадимги Миср худоси шарафига Анубис лақабини олди. Баъзилар ушбу видео сунъий интеллектда таҳрир қилинган, деб гумон қилса, бошқалар мазкур тарихий ёдгорликда хавфсизлик тизими яхши ишламаслигидан шикоят қилиб ёзмоқда. Биргина ит ўзи ҳақидаги барча янгиликлардан бехабар қолмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хеопс пирамидасига чиқиб олган ит ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди