Фото: Reuters
КХДРнинг БМТдаги миссияси Шимолий Корея аскарларини Россияга юбориш ҳақидаги маълумотни асоссиз миш-мишлар деб атади.
Шимолий Корея делегацияси раҳбари, шунингдек, Россия билан муносабатлар “қонуний ва ҳамкорликка асосланган” эканини айтган.
“Россия билан ҳарбий ҳамкорлик масаласига келсак, менинг делегациям мақсади КХДРни қоралаш ва икки давлат ўртасидаги қонуний, дўстона ва шериклик муносабатларига путур етказиш бўлган бундай асоссиз стереотип миш-мишларга изоҳ беришни зарур деб билмайди”, деди Шимолий Корея миссияси вакили Нью Йоркда Бош ассамблеянинг қуролсизланиш ва халқаро хавфсизлик бўйича йиғилишда.
Yonhap нашрига кўра, бу Шимолий Корея томонининг биринчи расмий изоҳидир. Ушбу баёнот Жанубий Корея разведкасининг 1,5 минг нафар шимолий кореялик аскар Узоқ Шарқдаги Россия полигонларида эканлиги ҳақидаги хабарлар фонида эълон қилинди. Жанубий Корея департаменти келажакда ҳарбийлар Украинадаги можаро зонасига юборилиши мумкинлигини истисно қилмаган.
Жанубий Корея разведкаси матбуот хизматига кўра, Шимолий Кореянинг 1 500 нафар аскари аллақачон Узоқ Шарқдаги Россия полигонларида бўлиб, у ердан Украинага жўнаб кетишлари кутилаётгани хабар берилган.
Хусусан, разведка маълумотларига кўра, Шимолий Корея ҳарбий хизматчилари Владивосток, Уссурийск, Хабаровск ва Благовешенскда жойлашган бўлиб, уларга рус кийим-кечаклари ва Россиянинг қалбаки ҳужжатлари берилган.
Узоқ Шарқдаги россиялик ҳарбий манба BBC’га мазкур маълумотларни тасдиқлаган. У, шунингдек, Шимолий Корея ҳарбийларининг бир қисми аллақачон етиб борганини ва Уссурийск яқинидаги ҳарбий базаларга жойлашганини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди