Фото: Bilal Hussein/AP Photo/picture alliance
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг эҳтимолий вориси Ҳошем Сафиддин ҳамда «Ҳизбуллоҳ» разведкаси раҳбари Али Ҳусайн Ҳазима ўлдирилганини тасдиқлади. Исроил қуролли кучлари баёноти 22 октябр, сешанба куни эълон қилинди.
Зарба тахминан уч ҳафта олдин ЦАҲАЛ томонидан «Ҳизбуллоҳ» нинг Байрутдаги асосий таянчи деб ҳисобланган Даҳия туманида амалга оширилди.
Исроил ҳарбийлари бункерга зарба берди
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Даҳиядаги тинч аҳоли иншоотлари остида еростида жойлашган «Ҳизбуллоҳ»нинг асосий разведка штабига аниқ зарба берди, дея хабар қилади ЦАҲАЛ.
Ҳужум пайтида штабда 25 дан ортиқ «Ҳизбуллоҳ» жангчиси бўлган, жумладан, ҳаракатнинг Суриядаги разведка штабида ҳаво маълумотларини йиғиш учун масъул бўлган Билол Соиб Аиш ҳам, дея қўшимча қилди ЦАҲАЛ.
Аввалроқ The New York Times газетаси Исроилнинг уч расмийсига таяниб, «Ҳизбуллоҳ» бош котиби Сафиддин Байрутнинг жанубий чеккаси – Даҳиядаги ерости бункерида бўлиб ўтган ҳаракат раҳбариятининг йиғилишида иштирок этгани ҳақида ёзган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди