
Фото: Depositphotos
Германия молия вазирлиги 2024 йил учун мамлакат фуқароларининг маошлари ҳақидаги статистикани янгилади. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Маълум бўлишича, немислар оладиган «нормал», яъни ўртачадан сал юқори иш ҳақи ойига 3444-3811 еврони ташкил этмоқда (солиққача ва чегирмаларсиз). Германия аҳолисининг деярли ярми шунча маош олади.
Даромади ойига 8736 евродан кўп бўлганлар энг юқори маош олувчилар ҳисобланади. Германияда ишловчиларнинг 10 фоизи шу тоифага киради. Бироқ бу тоифа солиқни ҳам кўпроқ тўлайди — мамлакатдаги даромад солиғининг 57 фоизи шуларга тўғри келади.
Ойига 1884 евродан кам топувчилар Германияда ишловчиларнинг 20 фоизини ташкил этиб, кам даромадлилар тоифасига киради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар