date
views 59

Туркия пойтахтида портлаш ва отишма юз берди

Туркия пойтахтида портлаш ва отишма юз берди
Туркиянинг TUSAŞ аэрокосмик компаниясининг Анқара яқинидаги штаб-квартираси яқинида кучли портлаш содир бўлди, дея хабар бермоқда мамлакат расмийлари ва турк ОАВлари.

Туркия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, воқеа натижада ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор. Лекин уларнинг аниқ сони ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Расмийлар воқеани теракт деб атади.

«Туркия аэрокосмик саноатига қарши теракт уюштирилди. Афсуски, ўлганлар ва ярадорларимиз бор», — деб ёзган ички ишлар вазири Али Ерликая Х ижтимоий тармоғида.

Маҳаллий ОАВ шунингдек, TUSAŞ офиси яқинидаги отишма ҳақида ёзмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия пойтахтида портлаш ва отишма юз берди