Фото: Президент матбуот хизмати
Президенти Шавкат Мирзиёевни аэропортда Татаристон раиси Рустам Минниханов, Қозон шаҳри мери Илсур Метшин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугун Ўзбекистон президенти қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади ҳамда BRICS саммитининг протокол тадбирларида иштирок этади.
Эртага “BRICS плюс” форматидаги саммитнинг асосий йиғилиши бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёевни ушбу саммитда иштирок этишга Владимир Путин таклиф қилган. Ўзбекистон президенти “BRICS плюс” форматидаги ялпи сессияда нутқ сўзлайди. Учрашув кун тартибидан инклюзив ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Шунингдек, глобал сиёсатнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинади.
BRICS бирлашмаси 2006 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср ва Эфиопия унинг аъзолари ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди