Фото: “рувр.ru”
АҚШ расмийларида Шимолий Корея қўшинлари Россияда эканини исботловчи далиллар мавжуд. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остинга таяниб Reuters хабар берди.
“Шимолий Корея қўшинлари Россияда экани ҳақида далиллар мавжуд. Улар айнан нима қилмоқда? Биз фақат тахмин қилишимиз мумкин”, деди Остин.
Жанубий Корея парламенти разведка қўмитасига кўра, Шимолий Кореяда қўшинларни тайёрлаш аломатлари сентябрь ва октябрь ойларида аниқланган. Қайд этилишича, аскарлар учун кўп сонли таржимонлар ёлланган. Уларга замонавий уруш ҳақида тушунчага эга эмаслиги сабабли дронлардан қандай фойдаланиш ўргатилмоқда.
“Уруш учун сараланган аскарларнинг оилалари шунчалик йиғлаганки, юзлари қаттиқ шикастланган. Шимолий Корея расмийлари бу оилаларни назорат қилиш ва миш-мишларга чек қўйиш учун бошқа жойга кўчиргани ёки яккалаб қўйгани ҳақида маълумотлар бор”, дейди жанубий кореялик расмий.
Аввалроқ Украина ва Жанубий Корея разведка хизматлари Шимолий Корея Украинага қарши урушда қатнашиш учун аскарларини юборгани ҳақида хабар берган эди. Украина томони гўёки Приморск ўлкасининг Сергеевка шаҳридаги полигонда Шимолий Корея аскарларини кўрсатувчи видеоларни эълон қилган.
Шунингдек, КХДР Россияга нафақат пиёда, балки ҳарбий учувчиларни ҳам жўнатгани маълум бўлди. Жанубий Корея ўз навбатида КХДР ҳарбийларини кузатиш ва маҳбусларни сўроқ қилишда иштирок этиш учун ўз разведка ходимларини Украинага ўтказиш, шунингдек, Киевни қурол-яроғ билан қўллаб-қувватлаш имкониятларини муҳокама қилмоқда.
Пентагон, Шимолий Корея, Қўшинлари, Россияга юборилган, Тасдиқлади «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди