28
Эрон президенти доллардан мустақил бўлган савдо бўйича ҳисоб-китоб тизимини яратишга чақирди
Фото: “Репорт.аз”
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён BRICS саммитининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида ассоциацияга аъзо мамлакатларни АҚШ долларидан мустақил бўлган тижорат бўйича ҳисоб-китоб тизимини яратишга чақирди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
“Биз жаҳон иқтисодиётида доллар ҳукмронлигини камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтиришимиз керак. BRICS гуруҳини доллардан мустақил янги ҳисоб-китоб механизмини яратиш бўйича оператив қарорлар қабул қилишга чақираман”, деди Пезешкиён.
Россия президенти Владимир Путин эса BRICS саммитидаги чиқишида доллар қурол сифатида ишлатилаётганини таъкидлади.
“Бугунги кунда доллар қурол сифатида ишлатилмоқда. Бу мазкур ишни қилаётганларнинг катта хатоси.
Доллардан қурол сифатида фойдаланиш валютага бўлган ишончни сусайтиради. Биз долларга қарши курашаётганимиз йўқ, лекин ундан фойдаланишга рухсат берилмаса, биз бошқа муқобил вариантни излашимизга тўғри келади”, деди Россия президенти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тьерри Анри: Бу "Барселона"ни ҳеч ким енга олмайди!
Путин Фаластин халқига нисбатан тарихий адолатсизликни тузатиш зарурлиги ҳақида гапирди
Гуржистондаги сайловларда россияпараст партия ғолиб чиқди
Исроилда юк машинаси бекатдаги одамларни босиб кетди (видео)
Путин Курск областида украиналик 2000 ҳарбий қуршовда қолганини айтди
Павел Дуров муваффақиятга интилаётган ёшларга муҳим маслаҳат берди
Путин эҳтимолий музокараларда Украинага имтиёзлар берилмаслигини айтди
Тадқиқот: Кашандалар бошқалардан икки ярим ҳафта кам ишлайди