08:08 / 24.10.2024
38

Жанубий Корея разведкаси: КХДР Россияга аллақачон 3 мингта ҳарбий жўнатган

Жанубий Корея разведкаси: КХДР Россияга аллақачон 3 мингта ҳарбий жўнатган
Фото: Getty Images
Жанубий Корея разведкасининг хабар беришича, КХДР Украинага қарши урушда рус ҳарбийларини қўллаб-қувватлаш учун Россия Федерациясига ўзининг 3 мингга яқин аскарини юборган.

Бундан ташқари, қайд этилишича, Шимолий Корея танланган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларини “уларни самарали назорат қилиш ва миш-мишлар билан пухта курашиш учун” изоляцияда сақламоқда, деб ёзади Reuters Жанубий Корея Миллий разведка хизматига (NIS) таяниб.

Қолаверса, Шимолий Кореянинг бу аскарларидан ташқари яна минглаб ҳарбий хизматчилар Россияга юборилиши мумкинлиги маълум қилинган.

Пхеньян жами 10 мингга яқин аскар юборишга ваъда берди, уларнинг уруш нуқталарига жойлаштирилиши декабргача якунланиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.

Россия Федерацияси КХДР қўшинлар юборганини, шунингдек, қурол-яроғ етказиб бераётганини инкор этади, гарчи иккала давлат “ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашга ваъда берган ва ўзаро мудофаа шартномасини имзолаган” бўлса ҳам.

Жанубий Корея разведка қўмитаси вакили Ли Сон Квоннинг таъкидлашича, Россия ҳарбийлардан ташқари, Шимолий Корея аскарлари учун “кўп сонли” таржимонларни жалб қилган, шу билан бирга уларни дронлар каби ҳарбий техникадан фойдаланишга ўргатмоқда.

Россиялик мутахассислар Шимолий Корея ҳарбийлари мукаммал жисмоний фазилатлар ва жанговар руҳга эга эканини эътироф этган, аммо улар замонавий уруш услублари, масалан, дрон ҳужумлари ҳақида тушунчага эга эмаслиги учун қайта тайёрлашмоқда”, дея қўшимча қилди Ли Сон Квон.

Жанубий Корея, Разведка, КХДР, Россия, Ҳарбий жўнатган

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея разведкаси: КХДР Россияга аллақачон 3 мингта ҳарбий жўнатган