
Фото: “Татмедиа”
БРИКС саммити муносабати билан Россия президенти Владимир Путин номидан ўтказилган тантанали зиёфатда дунё етакчилари қандай таомлар билан сийлангани маълум бўлди. У 23 октябрь куни кечқурун Kazan Expo кўргазмасида бўлиб ўтди. Зиёфат аввалида Путин меҳмонларга мурожаат қилди.
Қадрли дўстлар, бугун бу ерда эканлигингиз учун ташаккур. Халқларимизнинг гуллаб-яшнаши, ўзаро ҳамкорлигимизнинг мустаҳкамланиши ва барча иштирокчиларнинг саломатлиги учун қадаҳ кўтаришни таклиф қиламан, дея қисқа мурожаатини якунлади Путин.

Фото: “Татмедиа”
Шундан сўнг саммитга келган етакчилар қадаҳ кўтарди. Меҳмонларга тантанали қабулда қуйидаги таомлар таклиф этилди:
- Картошкали “Қистибий” татар нони
- Осётр балиқли чучвара ёки қўзиқоринли вареник;
- Лайм шарбати;
- Сабзавот билан пиширилган судак балиғи ёки сабзавот билан димланган қўзичоқ болдири ёки сабзавотли лазаня;

Фото: “Татмедиа”
Десерт учун ванилли музқаймоқ билан олма пироги ёки шоколадли торт тортилган. Меҳмонларга алкоголсиз ичимликлар, шунингдек, Краснодар ўлкасининг энг жанубий узумзорларидан келтирилган шароблар таклиф этилган. Таомномаларда вегетариан таомлар алоҳида белгиланган.

Фото: “Татмедиа”

Фото: “Татмедиа”

Фото: “Татмедиа” «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар