Фото: IPN
20 октябр куни президентлик сайловлари, шунингдек, конституцияда Европа Иттифоқига қўшилиш мақсадини мустаҳкамлаб қўйиш зарурлиги бўйича референдум бўлиб ўтган Молдовада 23 октябр, чоршанба кунига қадар Коррупцияга қарши кураш миллий маркази полициядан «пассив сайлов коррупцияси» ҳолатлари ҳақида 350 та хабар олди. Департамент сайтида хабар қилинганидек, ушбу қоидабузарлик муносабати билан жами 1 миллион лейга яқин (конвертация қилинганда: 52 000 евро) жарима солинган.
Қайд этилишича, Молдова қонунчилигида «пассив сайлов порахўрлиги»га «сайловчи томонидан ҳар қандай шаклда товарлар, хизматлар ёки имтиёзларни шахсан ёки воситачи орқали талаб қилиш, қабул қилиш ёки олиш шаклидаги ҳуқуқбузарлик» сифатида қаралади. Бундай ҳуқуқбузарлик учун жарима 25 минг лейдан 37 500 лей (1299 — 1949 евро)гача бўлади.
Фон дер Ляйен Молдовани Европа танлови билан табриклади
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Молдова халқи ва президент Майя Сандуни мамлакатнинг ЕИга кириши бўйича референдумдаги овоз бериш натижалари билан табриклади. «Россиянинг гибрид тактикаси олдида Молдова мустақил, кучли ва Европа келажагини хоҳлашини кўрсатмоқда!» — деб ёзди фон дер Ляйен 21 октябр куни X ижтимоий тармоғидаги аккаунтида.
Молдова Марказий сайлов комиссияси томонидан барча бюллетенлар санаб чиқилиши натижаларига кўра, плебесцит иштирокчиларининг 50,46 фоизи Кишинёвнинг Европа йўналишини ёқлаган.
20 октябр куни Молдова фуқароларидан «Сиз Молдова Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиши учун Конституцияга ўзгартириш киритиш тарафдоримисиз?» деган саволга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб бериш сўралган. Дастлаб икки лагер ўртасидаги фарқ минимал эди. Бироқ Кишинёвда ва хорижда овозлар ҳисобланар экан, Европа интеграцияси мухолифларининг дастлабки устунлиги сезиларли даражада камайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди